08:43 / 27.11.2020
1567
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 трлн сўмгача оширилди

Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари дастлабки ҳисоб-китоблардан узоқроқ муддат давом этаётганлиги ва бу эса қўшимча харажатларнинг талаб этилганлиги боис, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 10 трлн. сўмдан 13,4 трлн. сўмгача (1,28 млрд доллар) оширилди. 

Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн сўмлик харажатларининг:

  • 1,7 трлн сўми Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан,
  • 1,7 трлн сўми халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади. 
Top