11:00 / 13.12.2020
3372
Alfraganus: Тижорат биноларини тайёр ижарачи билан харид қилинг

Очиқ осмон остидаги савдо мавзесининг ўзига хос концепцияси тижорат биноларини сотиб олишни истаган тадбиркорлар учун фойдали таклифдир.

Alfraganus савдо-кўнгилочар мавзеси пойтахтнинг Миробод туманида жойлашган бўлиб, у турли хил харидлар, сифатли хизматлар ва янги, ёрқин таассуротларни излаётганлар учун ажойиб марказга айланади.

Лойиҳанинг умумий майдони 230 минг квадрат метрдан ортиқ бўлади. Мавзе ҳудуди бир неча зоналар: кафе ва ресторанлар, кийим-кечак ва пойабзал, кичик ва йирик электроника, уй жиҳозлари, аксессуарлар, болалар маҳсулотлари дўконлари, шунингдек йирик дўконлар, маиший техника савдоси билан шуғулланувчи Mediapark ва Ecobozor замонавий супермаркети кабиларга бўлинади.

Ҳаммаси бўлиб Alfraganus савдо мавзеси ҳудудида майдони 394 дан 2,867 квадрат метргача бўлган 534 та бино жойлашади. Турли квадратга эга жойлар сизга бу ерда кичик дорихонадан тортиб замонавий кинотеатр ёки автосалон очишгача имконият беради.

Ижарага бериш учун бино сотиб олганлар учун махсус ва жуда қулай шароитлар яратилган. Тижорат кўчмас мулки соҳасида маҳаллий ва хорижий мутахассислардан ташкил топган Alfraganus Academy'нинг махсус жамоаси жойга ижарачини топиш билан боғлиқ барча ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ўз зиммасига олади. Бинобарин, сиз нафақат биноларни сотиб оласиз, балки барқарор даромад келтирадиган ижара бизнесининг эгаси бўлишингиз кафолатланади.

Alfraganus савдо мавзеси биноларининг ташқи фасадлари маҳсулот ва хизматларингизнинг афзалликларини намойиш этишнинг қўшимча усули ҳисобланади. Бу ерда услубий ечимлар билан бир-биридан ажралиб турадиган бир неча турдаги бино ташқи фасадлари амалга оширилади.

1500 дан ортиқ автомобиль учун мўлжалланган савдо марказининг айлана автотураргоҳи ташриф буюрувчилар учун янада кўпроқ қулайлик яратади ҳамда мажмуанинг барча меҳмонларини автомобилларини қўйиш учун жой излаш муаммосидан халос этади.

Alfraganus – бизнесингиз учун кенг имкониятлар!

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top