08:30 / 20.12.2020
7670
«БАРАКА ТОП» – БАРАКА МАРКЕТда янги йил акциялари!

Янги йилга 2 ҳафтадан кам вақт қолди. Демак кўпчилик бунга аллақачон тайёрланмоқда! Болаликдан севимли ва узоқ кутилган байрам арафасида кўпчилик оилавий бюджетни тежаш учун янги йил дастурхонига нималар ҳамда энг муҳими – қаердан харид қилиш кераклиги бўйича бош қотиришмоқда. БАРАКА МАРКЕТ уй яқинидаги озиқ-овқат дўконлари тармоғи ушбу саволга жавоб беришга қарор қилди ва уларсиз байрамни тасаввур қилиш мумкин бўлмайдиган маҳсулотлар рўйхатини тузди ҳамда барчаси арзон ва адолатли нархларда. Бу борада БАРАКА МАРКЕТ мутахассислари янги йил учун ўзининг севимли харидорлари учун 80 дан ортиқ маҳсулот бўйича акциялар ва махсус таклифлар тайёрладилар.

БАРАКА МАРКЕТ дўконларининг ҳаттоки рангини белгилашда апельсин туси танлангани рамзий маънога эга. Чунки ҳар биримизнинг бошимизда пайдо бўладиган биринчи тасаввур бу хушбўй мандаринлар, апельсинлар ва ёрқин ранг-баранг оташинлар ила ажойиб янги йил байрамидир. У ранг бизда ижобий ва меҳрибон ҳис-туйғуларни, ижодий фаолликни уйғотади, мияни тетиклаштиради, шунингдек энергия, илиқлик ва шинамликни кашф этади.

Янги танланган мева ва сабзавотлар янги йил дастурхони учун безак бўлади. Таъкидлашимиз жоизки, уларнинг сифати компания билан ҳамкорлик қилаётган синалган шериклар — етказиб берувчилар томонидан кафолатланган. Акцияли таклифлар оилавий бюджетни тежашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда БАРАКА МАРКЕТ тармоғининг яқин масофадаги дўконлари аллақачон ўз эшикларини очган ва Тошкентнинг 7 та туманидаги бир нечта турар жой массивларида фаолият юритмоқда ҳамда 8.00 дан 23.00 гача очиқдир. Бу шуни англатадики, ишдан кеч қайтишда ушбу ҳудуд аҳолиси ўзларига керак бўлган ҳамма нарсани уйлари яқинида ва жозибали нархларда сотиб олишлари мумкин. Агар тўсатдан байрам салатлари учун қандайдир маҳсулот тугаб қолган бўлса, БАРАКА БОЗОРИДА барча керакли нарсани топиб, бу муаммони осонгина ҳал қилишингиз мумкин. Дўконлар жуда яқин масофада жойлашган бўлиб, дўконлардаги маҳсулотларнинг қулай жойлашуви ва тартиби туфайли узун навбатларга ёки тўхташ жойини топиш учун кўп вақт сарфламасдан керакли маҳсулот ва товарларни осонгина топиш мумкин.

БАРАКА МАРКЕТ дўконлари ходимлари хушмуомала, эътиборли ва ғамхўрдир, дўконлар эса озода ва ёруғ бўлиб, бу ҳақда мижозлар тармоқнинг савдо дўконлари борасидаги шарҳларда бир неча бор таъкидлашган.

Мижозларнинг хоҳиш ва эҳтиёжларини қондириш, уларнинг вақтларини тежаш учун имкониятлар яратиш, юқори сифатли хилма-хил маҳсулотлар мавжудлигини таъминлаш ва яхши кайфият улашиш – бу БАРАКА МАРКЕТ дўконлари тармоғининг Қозоғистон, Белоруссия ва Россия бозорларида чакана савдо соҳасида жиддий тажрибага эга бўлган ходимларининг асосий мақсад-вазифаларидандир.

БАРАКА МАРКЕТ дўконлари қуйидаги манзилларда аллақачон очилган:

  • Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 4-уй;
  • Сергели тумани, Шокир ариқ кўчаси, 100-уй;
  • Мирзо-Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 54-уй;
  • Миробод тумани, Яккачинор кўчаси, 4-уй;
  • Мирзо-Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 26/1 уй;
  • Юнусобод-8, Амир Темур шоҳ кўчаси, 32А уй;
  • Чилонзор тумани, Гулханий кўчаси, 9А уй;
  • Учтепа тумани, Катта Қаъни кўчаси;
  • Учтепа тумани, Хўжаобод маҳалласи, Шароф 9-ўтиш йўли;
  • Шайхонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси, 35-уй.

22 декабр куни эса соат 10.00 да яна бир озиқ-овқат дўконининг байрамона очилиши бўлиб ўтади:

  • Миробод тумани, Нукус кўчаси, 88-уй.

23 декабр куни эса соат 10.00 да яна 2 та дўкон очилади:

  • Шайхонтоҳур тумани, Белтепа кўчаси, 7-ўтиш йўли;
  • Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 8/1-уй.

Шунингдек, компания декабр ва январ ойларида 50 та ҳамда 2021 йилда Ўзбекистоннинг яна бир қанча вилоятларида БАРАКА МАРКЕТнинг «қуёшли» ва меҳмондўст дўконларини очишни режалаштирмоқда.

Янгиликларни кузатиб боринг, байрамона очилишларда иштирок этинг ва ижтимоий тармоқларда ўз таассуротларингиз билан ўртоқлашинг:

Сайт: barakamarket.uz

Facebook: fb.com/barakamarket.uz

Instagram: @barakamarket.uz

Telegram: t.me/barakamarket_uz

Телефон: +99890 024-17-10

Реклама ҳуқуқи асосида

Top