16:30 / 22.12.2020
7924
Байрамга 200дан ортиқ баракали таклифлар korzinka.uz супермаркетларида!

Ўзбекистондаги кўплаб хонадонларда 31 декабр кунининг асосий қисми бозор-ўчар, байрам дастурхонини тузаш ёки меҳмон кутиш билан ўтиб кетади. Ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун вақт ажратиш эса деярли хаёлга келмайди.

korzinka.uz супермаркетлар тармоғи сизга янги йил дастурхонингизни тузашда, вақтингизни ва нақдингизни тежашда қўл келувчи ўзига хос йўриқнома – махсус электрон каталогни тақдим этади. Каталогда чегирмали нархдаги 100дан ортиқ байрам маҳсулотлари (супермаркетларнинг ўзида 200дан кўпроқ маҳсулотлар) жамланган.

korzinka.uz тармоғи ўз анъанасига содиқ ҳолда бу янги йил байрам дастурхони учун ҳам кенг ассортиментидаги маҳсулотларга сезиларли чегирмалар эълон қилди. Каталогдан шириндан шакар шарбатлару ичимликлар, тотли ширинликлар, тўйимли гўшт маҳсулотлари ҳамда иштаҳаочар салатлар учун турфа маҳсулотлар, ҳатто тозаликда самарали ёрдамчи бўладиган кир ювиш воситалари ҳам жой олган.

Каталогнинг қоғозли талқинини korzinka.uz кассаларидан топсангиз ҳам бўлади, у эса сизга қулай харидлар харитаси сифатида хизмат қилади!

Дарвоқе, унумли чегирма ва баракали таклифлар барча korzinka.uz супермаркетларида 2020 йилнинг 17 декабридан 2021 йилнинг 13 январигача амал қилади.

Сизни мамнун этувчи яна бир маълумот – korzinka.uz иловаси ёрдамида харидларингиздан бонусларни қулай усулда тўплаб боринг ва 2021 йилни фойда билан бошланг!

Иловани эса мана бу ердан юклаб олишингиз мумкин.

korzinka.uz – биз билан ҳар кун байрам!

Энг сўнгги таклифлардан бохабар бўлиш учун саҳифаларимизни кузатиб боринг. Марҳамат:

korzinka.uz Telegram'да: t.me/korzinka_uzbek

korzinka.uz Instagram'да: @korzinkauz

korzinka.uz Facebook'да: fb.com/korzinkauz

Сайт: korzinka.uz

Боғланиш учун телефон рақами: +99878 1401414

Реклама ҳуқуқи асосида

Top