12:29 / 24.12.2020
3853
Manzara турар жой мажмуаси: декабр – сарҳисоб қилиш вақти

Bizning Uylar Development компанияси Manzara турар жой мажмуасининг қурилиш майдонидаги бажарилган ишлар билан таништиришда давом этади.

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги кенг кўламли турар жой мажмуасида қурилиш жараёнлари давом этмоқда. Айни пайтда мажмуанинг кўп қаватли турар жойлари бирин-кетин қад ростламоқда. Турар жой қурилиш тезлиги шиддат билан олиб борилиб, ҳафтасига бинонинг икки қавати қурилмоқда. Бундай самарали қурилиш асосан илғор қурилиш технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Қурилишнинг дастлабки босқичида компания замонавий Deep Mixing технологиясидан фойдаланган ҳолда тупроқни мустаҳкамлаш ишларини олиб борди. Юқори технологияли ушбу усул 8-9 баллик зилзилага бардош берадиган юқори сейсмологик қаршиликка эга кўп қаватли биноларни қуришга имкон беради. Минтақанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, биноларнинг мустаҳкамлиги ва хавфсизлиги кафолатланади.

Эслатиб ўтамиз, Manzara – шаҳар типидаги Yunusobod Business City мавзеси таркибидаги замонавий ва функционал турар жой мажмуаси. Унинг умумий қурилиш майдони 45,5 гектарни ташкил этади. Унда 12 та кўп қаватли уй-жой бинолари, ҳамда умумий 1096 та хонадон мавжуд. Аҳоли учун ривожланган ва пухта ўйланган инфратузилманинг барча афзалликлари – ёпиқ автотураргоҳ, сайр хиёбонлари, болалар ва спорт майдончалари, кўкаламзор майдонлар, тижорат ва савдо зоналари ҳамда бошқалар яратилади.

Manzara турар жой мажмуасининг барча харидорларини янги йил арафасида хонадонлар хариди учун қулай шарт-шароитлар, ёқимли бонуслар ҳамда махсус таклифлар кутмоқда.

Уй-жой турлари, тўлов усуллари ва муддатли тўлов шартлари тўғрисида батафсил маълумотларни сотув офисига ташриф буюрган ҳолда олишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида

Top