09:00 / 08.04.2021
3716
Manzara турар жой мажмуаси: ёзги кўчиб келишга тайёргарлик кўрилмоқда

Шу йил ёзда Manzara турар жой мажмуаси хонадонларининг дастлабки эгалари янги ва тайёр таъмирланган хонадонларига кўчиб келишлари мумкин.

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Manzara турар жой мажмуасида 1096 хонадонга эга 12 та кўп қаватли уй-жойлар қад ростламоқда. Мажмуанинг умумий майдони 45,5 гектарни ташкил этиб, у шаҳар типидаги Yunusobod Business City мавзеси ичида қурилмоқда. Яқин келажакда турар жой мажмуасининг аҳолиси ушбу йирик ижтимоий объектни ривожланган инфратузилмасининг барча афзалликларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. «Шаҳар ичидаги шаҳар» замонавий концепциясига биноан турар жой мажмуасига туташ ҳудудда барча зарурий савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ташкил этилади.

Қурилишнинг юқори суръатлари ва илғор қурилиш технологияларидан фойдаланилаётганлиги сабаб мажмуани қуришга кетаётган вақтни сезиларли даражада қисқартирмоқда. Қурилиш ишларининг тезлиги ҳафтасига икки қаватни ташкил этмоқда. Шу йилнинг ёзида дастлабки уй-жой эгалари ўз хонадонларига кўчиб ўтишлари мумкин бўлади. Manzara турар жой мажмуасидаги барча хонадонлар тайёр ва сифатли таъмирланган ҳолда сотувга чиқарилади.

Сотилаётган уй-жой нархи доимо объектни битказиб фойдаланишга топшириш ва аҳоли кўчиб келиш вақтига бевосита боғлиқдир. Шунинг учун айнан ҳозир –келажакдаги хонадонингизни харид қилиш учун энг фойдали вақт ҳисобланади.

Хонадон турлари ва тўлов услублари ҳақидаги батафсил маълумотларни сотув офисидан олишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top