23:54 / 14.01.2021
8223
Республикачи конгрессвумен Жо Байденга импичмент эълон қилмоқчи 

АҚШ конгресси вакиллар палатасининг янги республикачи аъзоси Маржори Тейлор Грин Жо Байден президентлигининг биринчи куниёқ янги президентга импичмент эълон қилиш ҳақидаги резолюцияни вакиллар палатасига кўриб чиқиш учун киритмоқчи.     

Фото: Getty Images

“Америка халқи номидан эълон қилмоқчиман, биз ўз етакчиларимиз масъулиятли эканликларига амин бўлмоғимиз лозим. АҚШ президенти президент ваколатларини суиистеъмол қилмаслиги ва хорижий ҳукуматлар, Хитой энергетик компаниялари, Украина энергетик компаниялари томонидан осонгина сотиб олиниши керак эмас. Шу сабабли мен 21 январда Жо Байденга импичмент эълон қилиш моддасини қўллайман”, деб айтган конгрессмен.  

Грин Байденни ўз лавозимидан четлатиш учун қандай айбловлар хизмат қилиши мумкинлигига аниқлик киритмаган. У интервю вақтида Байден вице-президент лавозимида ҳокимиятни суиистеъмол қилгани ва унинг “Украина билан алоқаларини” эслатиб ўтган. 

Конгрессвуменнинг ушбу баёноти вакиллар палатаси амалдаги президент Доналд Трампга иккинчи марта импичмент эълон қилгандан бир неча соат ўтгандан кейин янграган. 

2020 йил майда Украина олий радаси депутати Андрей Деркач гўёки Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко, Жо Байден ва АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри овозларини эшитиш мумкин бўлган телефон суҳбатлари парчаларини эълон қилган. Аудиоёзувларда Байден Порошенкога  ўз ўғли Хантер Байден ишлайдиган Burisma компанияси иши билан шуғулланган Украина бош прокурори Виктор Шокинни 1 млрд доллар пора эвазига лавозимидан бўшатишни тавсия қилган. Таъкидланишича, олинган пора Порошенко билан боғланган корхоналар томонидан давлат буюртмаларининг олинишига йўналтирилган. Порошенко ушбу аудиоёзувларни қалбаки деб атаган.   

2020 йил июл ва сентябрда Порошенко ва Байден ўртасидаги суҳбатнинг янги қисмлари эълон қилинган. Уларда гап Украина махсус хизматларининг Қримда диверсия амалга ошириши ва Доналд Трамп ҳақида кетган.

Top