50та лойиҳанинг 24тасини, яъни қарийб 48 фоизини халқ таълими соҳасига доир лойиҳалар ташкил этади.
Халқ таълими соҳасида умумий қиймати 92 млрд сўмдан зиёд бўлган давлат-хусусий шериклик шартномалари имзоланган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугунга қадар давлат-хусусий шериклик лойиҳалари реестрига киритилган 50та лойиҳанинг 24тасини, яъни қарийб 48 фоизини халқ таълими соҳасига доир лойиҳалар ташкил этади.
Халқ таълими вазирлигининг бу борада амалга оширган ишлари Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан эътироф этилди ва «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдаги хизматлари учун» сертификати билан тақдирланди, дейилади вазирлик хабарида.