09:00 / 26.01.2021
2930
Alfraganus – бизнес учун катта имкониятлар макони

Ресторан, дўкон ёки салон очиш учун бино қидиряпсизми? Ёки тижорат майдонини келажакка сармоя сифатида сотиб олмоқчимисиз? Alfraganus савдо мавзеси – бу айнан сиз излаган маскан!

Alfraganus – Миробод туманидаги 110 000 квадрат метр майдонда бунёд этилади. Янги савдо мавзеси истиқболли ва юқори даромадли лойиҳа бўлиб, у Шимолий темир йўл вокзалидан 5 дақиқалик, Амир Темур хиёбонидан эса 7 дақиқалик масофада жойлашган. Унинг ҳудудида 18 та бир ва икки қаватли бинолар бўлиб, уларда 524 та савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари жойлашади. Мавзедаги жойлар қуйидаги тоифаларга бўлинган:

  • Кийим-кечак ва пойабзал;
  • Озиқ-овқат ва ичимликлар;
  • Аксессуарлар;
  • Декор;
  • Электроника;
  • Хизмат кўрсатиш;
  • Катта дўконлар;
  • Бошқалар (мини-банк, кимёвий тозалаш, спорт маҳсулотлари ва бошқалар).

Бинолар майдони 32 дан 3030 квадрат метргачани ташкил этади. Майдонларнинг бундай фарқланиши барча турдаги бизнес ташкил этиш учун қулай бўлиб, тадбиркорларга Alfraganus савдо мавзеси ҳудудида кичик совғалар дўкони ёки дорихона, шунингдек, йирик автосалон ёки гипермаркет очишга ҳам имконият беради.

Савдо мавзесига ташриф буюрувчилар учун бир қатор қулайликлар яратилган. Уларнинг самарали ҳаракатланишлари учун барча шароит пухта ўйланган. Мавзеда 6 та асосий кириш жойи мавжуд. Шунингдек, 1500 та автомобил учун айлана автотураргоҳ жойлари ташкил қилинади.

Жойларни ижарага бериш бизнеси билан шуғулланиш учун бино сотиб олаётган сармоядорларга Alfraganus Academy'нинг махсус бўлими хизмат кўрсатади. Бўлим ижарачини излаш билан боғлиқ барча ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ўз зиммасига олади. Шу сабаб сиз жойни тайёр ижарачи билан сотиб оласиз ва биринчи кунлардан бошлаб ижара бизнесидан даромад ола бошлайсиз.

Alfraganus савдо мавзеси лойиҳаси ҳақида батафсил маълумотларни олиш ҳамда савдо жойларини банд қилиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Сайт: bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top