10:23 / 06.02.2021
44371
7 феврал куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 7 феврал куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.   Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.   Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучаяди, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Top