07:57 / 09.02.2021
3055
Бугун республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд этилишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кун давомида 10-15 даража илиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради,ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

Top