11:43 / 22.02.2021
16996
23 феврал куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 23 феврал куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.
 
Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
 
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
 
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.

Top