20:00 / 22.02.2021
7677
MacCoffee'дан «Совғалар 1,2,3 да» акциясининг навбатдаги бош совринини хоразмлик уй бекаси қўлга киритди

Хоразм вилоятининг Юқори Дўрмон қишлоғида яшовчи Ўлмасхон Аташева MacCoffee'дан «Совғалар 1,2,3да»  акциясининг бош мукофоти – янги Cobalt автомобилининг навбатдаги эгаси бўлди. 18 февраль куни ҳиссиётлар ва қувончга тўла бош совринни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўлмасхон – ёш уй бекаси, уч фарзанднинг онаси. Қаҳрамонимиз тан олганидек, у узоқ вақтдан бери «MacCoffee 3таси 1да» қаҳвасининг мухлисидир. Оналик таътилига чиқишдан олдин ҳам, сотувчи бўлиб ишлаганида, Ўлмасхон кундалик иши давомида албатта бир неча марта севимли ичимлигидан баҳра олган. Оналик таътилига чиқиб, ғолибимиз ўз дидига содиқ қолди: ҳар куни бозорга харид учун борганда, у албатта 10 дона «MacCoffee 3таси 1да» маҳсулотини олади.

Урганчлик ёш она «Совғалар 1,2,3 да» улкан акцияси ва янги Chevrolet Cobalt ютиш имконияти ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали билиб олди. Бизга баён қилишича, у иккиланмасдан иштирок этишга қарор қилди: «СМСдан кодларни юбориш менга осон бўлиб туюлди, мен барибир ҳар куни «MacCoffee» ичаман (кулади). Боз устига, совринларни ютиб олиш имконияти ҳам мавжуд. Тўсатдан омад кулиб боқса! Албатта, мен машина ҳақида орзу қилардим. Лекин биласизми, ютуққа балансни тўлдириш ҳам жуда ва жуда ёқимли эди. Бу борада ҳам менинг бир неча бор омадим келди».

Ғолиб автомобилни ютган кунни ўзгача ҳаяжон билан эслайди: «Бу 1 феврал куни соат 19:33 да бўлган. Ўша куни мен аллақачон бир нечта кодларни юборган эдим ва боламдан охирги кодни юборишини сўрадим. Жавоб кутилмаганда тезда келди. Мен шунчаки ишонолмадим, дарҳол эримга хабар бердим –қувончимизнинг чегараси йўқ эди. Биз ушбу ажойиб янгиликни дарҳол қариндошларимизга етказдик».

Қаҳрамон аёл билан биргаликда, унинг икки овсинлари ва тоғаси маросимга келишди. Дўстона ва илиқ оила ҳиссиётларини яширмади. Ўлмасхонга яқин кишиларнинг кўзларида қувонч кўз ёшлари милтирарди. MacCoffee Original'дан «Совғалар 1,2,3 да» акциясининг мукофотлаш маросимларини доимий олиб борувчи Индира Мифтахова автомобиль калитларини қаҳрамонимизга топширди. Шунингдек, ранг-баранг гулдаста ҳамда  ғолибимиз оиласи билан биргаликда маросимнинг барча иштирокчилари мамнуният билан татиб кўрган чиройли торт ҳам маросимда ўрин топди.

Дўстлар, эслатиб ўтамиз, акция 2021 йил февраль ойининг охиригача давом этади. Бу шуни англатадики, сизда Chevrolet Cobalt'нинг бахтли эгаси бўлиш учун ҳали ҳам вақт бор ва эҳтимол, янги ғалаба ҳикояси сизники бўлар... Шунингдек, сиз янги смартфонни ютиб олишингиз ёки мобиль телефонингиз балансини тўлдиришингиз мумкин. Фақат «MacCoffee 3 таси 1да Original» акцияли сашетларини сотиб олинг, кодини топинг ва 3223 қисқа рақамига юборинг.

Биз эса ажойиб Ўлмасхонни ғалаба билан яна бир бор табриклаймиз ва унга энг яхши тилакларимизни тилаймиз!

Акция ҳақида батафсил билиб олинг:

Сайт: maccoffee.uz

Facebook: fb.com/macCoffee3in1.uz

Instagram: @maccoffee3in1.uz

Telegram: t.me/MaccoffeeUzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Top