09:00 / 26.02.2021
3521
Alfraganus савдо мавзесидаги тижорат биноларининг сотувлари бошланди

Bizning Uylar Development компанияси сотувларнинг дастлабки ҳафталарида савдо биноларини тайёр ижарачи билан энг қулай шартларда харид қилишни таклиф этади.

18 феврал куни Alfraganus сотув офисида дастлабки мижозлар савдо мавзеси лойиҳаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Alfraganus – бу пойтахт марказий туманида жойлашган, тайёр ижарачиларига эга 507 та савдо жойи мавжуд йирик мавзе. Биноларнинг майдони 32 дан 3244 квадрат метргача бўлиб, бу ерда кичик парфюмерия маҳсулотлари дўконидан тортиб замонавий гипермаркетгача очиш мумкин.

Alfraganus мавзеси одатдаги бозор ёки савдо марказларидан кўп жиҳатлари – лойиҳанинг жойлашуви, очиқ ҳаводаги пухта ўйланган блоклари, шунингдек дўконларнинг таклиф этилаётган товар ва хизматлар тоифасига мувофиқ жойлашиши, 14 турдаги фасад дизайни ва 1500 ўринли катта автотураргоҳ ва бошқа устунликлари билан алоҳида ажралиб туради.

Alfraganus лойиҳаси қулай жойлашув, кўп сонли потенциал мижозларни жалб қиладиган ўзгача формат, юқори сифатли ташқи кўриниши каби бир қатор ўзига хос жиҳатларни уйғунлаштириб инвесторлар учун фойдали мавзега айланди.

Ижарага бериладиган кўчмас мулк сотиб олишни, шунингдек ижарачилари мавжуд бинолар билан танишишни истаган харидорларга Alfraganus Academy'нинг мутахассислари маслаҳат ҳамда кўмак беради.

Мижозлар учун тўловнинг қулай шартлари, муддатли тўлов шакли ва чегирмалар тақдим этилади. Савдоларнинг дастлабки ҳафталарида энг қулай шартлар билан тижорат кўчмас мулкини сотиб олиш имкониятини бой берманг.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top