20:46 / 09.03.2021
8828
Суперлига. «Навбаҳор» 17 минг томошабин қаршисида «Сўғдиёна»га мағлуб бўлди, ОКМК «Локомотив» устидан ғалаба қозонди

Бугун, 9 март сешанба куни Наманган ва Олмалиқдаги ўйинлар билан Суперлига 2021 йилги мавсумига старт берилди.

1-тур доирасида «Навбаҳор» Наманганда 17 мингдан ортиқ мухлислари қаршисида Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига мағлуб бўлди. Шохруз Норхоновнинг биринчи бўлимда киритган голи Улуғбек Бақоев шогирдларига дастлабки турда 3 очкони келтирди.

Олмалиқда эса ОКМК жамоаси «Локомотив» устидан зафар қучди. Фортес 3-дақиқада гол уриб Суперлига-2021нинг илк голига муаллифлик қилган бўлса, кўп ўтмай Санжар Қодирқулов ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса Касьян томонидан киритилган гол Миржалол Қосимов жамоасига мавсумни ғалаба билан бошлаш имкониятини берди – 2:1.

Суперлига. 1-тур
9 март (сешанба)
ОКМК – ЛОКОМОТИВ – 2:1
Бош ҳакам
: Шавкат Насибуллаев (Наманган)
Голлар: Элвин Фортес 3, Александр Касьян 77 - Санжар Қодирқулов 37.
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев (32.Суҳроб Султонов, 41), 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов (29.Владимир Козак, 13), 2.Акром Комилов, 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 94.Элвин Фортес, 18.Александр Касьян, 11.Мурод Тошматов.
«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 3.Ислом Қобилов, 22.Диего Барданка, 94.Хуршид Мухторов, 5.Кахи Махарадзе, 8.Жавоҳир Сидиқов (7.Садриддин Абдуллаев, 65), 21.Ғуломҳайдар Ғуломов (9.Жавоҳир Алижонов, 79), 14.Азизбек Аманов (77.Диёр Туропов, 65), 10.Марат Бикмаев, 17.Санжар Қодирқулов.

НАВБАҲОР – СЎҒДИЁНА – 0:1
Наманган
, 17 358 томошабин.
Бош ҳакам: Акобирхґжа Шукуруллаев (Тошкент)
Гол: Шохруз Норхонов, 36.
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 17.Эҳсони Панчшанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин, 70.Аббос Ғуломов (25.Шоҳрух Маҳмудхожиев, 55), 88.Славиша Стоянович (11.Исломбек Исоқжонов, 72)
«Сўғдиёна»: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 4.Элёр Орифов, 6.Искандар Шайкулов, 7.Арсланмират Аманов, 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов (9.Ойбек Нурматов, 80), 11.Жасур Хасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.

Top