09:00 / 11.03.2021
2529
Alfraganus'да тайёр ижара бизнесини муддатли тўлов асосида харид қилинг

Alfraganus савдо мавзесида тижорат кўчмас мулкини икки йиллик муддатли тўлов асосида харид қилишингиз мумкин.

Bizning Uylar Development компанияси Марказий Осиёдаги энг йирик очиқ савдо ва дам олиш зонаси – Alfraganus савдо мавзесидан тижорат биноларини сотиб олиш имкониятини тақдим этади. Икки йиллик муддатли тўловнинг қулай шартларидан фойдаланган ҳолда сиз юқори рентабелликдаги ижара бизнеси ёки шахсий кўнгилочар-савдо маскани эгасига айланишингиз мумкин.

110 000 квадрат метр майдонга эга ҳудудда тадбиркорларга бизнес ва тижоратнинг турли шаклларини ташкил этиш ва ривожлантириш учун 500 дан ортиқ тижорат бинолари таклиф этилмоқда. Лойиҳанинг ўзига хос архитектураси, кўплаб сектор ва сайр хиёбонларга эга савдо майдончасининг ўзгача формати, шунингдек, мавзедаги биноларининг 15 турдаги фасад дизайни безаги компаниянгиз индивидуаллигини акс эттириб туради. Бу эса шубҳасиз мижозларни жалб этади.

Бинолардаги шифтнинг 6 метр баландликка эга эканлиги сизга жойдан унумли фойдаланиш имкониятини беради. Харид қилинган жойни эса икки даражали фойдали майдонга айлантиришингиз мумкин. Алоҳида жойларда очиқ террасалар мавжуд. Бир неча турдаги фасад дизайни ва панорама витриналар бу ерга ташриф буюрувчиларнинг эътиборини тортади ва бизнесингиз ривожининг яна бир воситаси сифатида хизмат қилади.

Савдо мавзесининг концепцияси кўплаб жамоат жойларини ва бўш вақтни қизиқарли ўтказиш учун жойлар ташкил қилишни ўз ичига олади. Савдо мавзесида кундалик ташриф буюрувчиларни кенг автотураргоҳ, мавзега қулай кириш жойи, кўплаб сайр хиёбонлари, манзарали ландшафтга эга кўкаламзор майдонлар, санъат объектлари, ўриндиқлар, фавворалар ва бошқа кўплаб масканлар кутмоқда.

Сотувларнинг дастлабки босқичида юқори рентабелликка эга кўчмас мулкни сотиб олиш учун имтиёзли даврнинг барча афзалликларидан фойдаланиш ҳамда қулай шартлар билан жой эгаси бўлиш имкониятига эгасиз.

Сотув офиси ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: +99871 210 44 44

Сайт: alfraganus.com

Facebook: www.fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Реклама ҳуқуқи асосида

Top