20:00 / 11.03.2021
4218
Янги Rozmetov OILAVIY маҳсулотини харид қилиб, сиз Ezgu Amal хайрия жамғармаси билан биргаликда эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бера оласиз

Қийинчиликлар одамларни бирлаштиради ва пандемия буни яна бир бора исботлади. Барчамиз яқинларимизга ёрдам беришга интиламиз, кўплаб брендлар ҳам ушбу мушкул даврда эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.  Ишлаб чиқарувчи янги OILAVIY маҳсулоти сотувларидан фоизни Ezgu amal хайрия жамғармасига нима учун топшириши ҳақида Rozmetov бренди вакили шундай дейди:

COVID-19 пандемияси – биз инсонийликка имтиҳон топшираётган бир даврдир. Инсонийликни сақлаб қолиш – бу биринчи навбатда яқинларга қийин дақиқаларда ёрдам қўлини чўзишдир. Шунинг учун айнан ҳозир оилавий қадриятларнинг аҳамияти айниқса юқоридир. Rozmetov компаниясида оилавий қадриятлар миссия асосини ташкил қилади. Биз жамоамизни ҳам катта бир оила деб ҳисоблаб, оиладан оилага кўмак тамойилига риоя қиламиз. Шунинг учун, янги туркум маҳсулотларини ишлаб чиқарарканмиз, биз ўз оиламиздан пандемиядан зиён кўрган ва молиявий кўмакка муҳтож оилаларга даромаднинг бир қисмини ўтказишга қарор қилдик. Истеъмолчиларимиз OILAVIY маҳсулотларини харид қилиш йўли билан оғир турмуш шароитига тушиб қолганларга ёрдам бера оладилар. Маблағлар машҳур  Ezgu Amal  хайрия жамғармасига ўтказилиб, ушбу фонд 2020 йил давомида 1400 та оилага кўмак берган. Мушкул вазиятга тушган оилалар www.ezguamal.com сайтида ариза қолдириш орқали ёрдам олишлари мумкин.

Янги OILAVIY туркум маҳсулотларини тез кунда юртимизнинг барча супермаркетларида ва уйингиз ёнидаги дўконлардан харид қилиш мумкин бўлади. Таъкидлаш жоизки, OILAVIY маҳсулотлари жуда ҳамёнбоп нархларда сотилади. Маҳсулотлар таркибининг асосига курка гўшти кириб, у В гуруҳи витаминларига, аминокислоталар, минерал моддаларга ҳамда оқсилга бойдир. Бу эса ўз навбатида   баҳорги авитаминоз даврида иммунитетни кучайтиришга хизмат қилади.

Instagram: @rozmetov.uz

Facebook: fb.com/rozmetov.uz

Telegram: t.me/rozmetov_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Top