08:33 / 13.03.2021
6529
Тошкентда аёл кишига нисбатан талончилик содир этган шахс ушланди

2021 йилнинг 9 март куни соат 11:00ларда, номаълум шахс Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган “Қатортол” савдо мажмуаси олдида 40 ёшли Наргиза Ю.нинг қўлида ушлаб турган, ичида 150 АҚШ доллар ва 3 000 000 сўм пул маблағлари бўлган қора рангли ҳамёнини талончилик йўли билан тортиб олган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс ҳодиса жойидан қочиб кетаётганида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушланган. 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 34 ёшли Жамшид А. содир этганлиги аниқланиб, ундан қора рангли ҳамён ичидаги 150 АҚШ доллар ва 3 000 000 сўм пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жамшид А.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Top