09:00 / 17.03.2021
3194
Alfraganus'дан битта жой харид қилиб икки баробар майдонга эга бўласиз

Alfraganus очиқ ҳаводаги кўнгилочар савдо мажмуасининг кўп форматли савдо биноларидан унумли фойдаланиб икки даражали маконни яратиш имконияти мавжуд.

Alfraganus – бу очиқ осмон остида бунёд этиладиган республикамиздаги биринчи ҳамда Марказий Осиёдаги энг йирик савдо-кўнгилочар мажмуасидир. Лойиҳа 110 000 квадрат метрдан ортиқ майдонни ўз ичига олади, бу ерда тадбиркорларга барча турдаги бизнесни максимал даражада амалга ошириш учун индивидуал хусусиятларга эга 507 тижорат бинолари таклиф этилади. Мавзе очиқ осмон остида бўлганлиги учун пойтахтнинг дам олиш, кўнгилочар ва харидлар амалга оширадиган йирик марказларидан бирига айланади.

Alfraganus'даги савдо дўконларининг энг муҳим афзалликларидан бири бу шифтларнинг баландлиги ҳисобланади. Бинолар шифти 6 метр баландликка эга бўлиб, кенг визуал эффект ҳосил қилади. Ушбу параметр жойни икки даражали кўринишда лойиҳалашга имкон беради ва шу билан фойдали майдонни икки баравар оширишингиз мумкин.

Келажакда харидорлар кўчмас мулкни бир нархда харид қилиб, унинг майдонини икки баробар ошириш имконига эга. Тижорат майдонини кенгайтириш ҳар доим юқори даромад ва инвестицияларнинг юқори рентабеллигига айланади.

Сотувларнинг бошланиши келажакдаги бизнесингизга фойдали сармоялар учун бошланғич даврдир. Ушбу босқичда тижорат бинолари энг фойдали нархларда сотилади. Харидорларга нафақат тижорат кўчмас мулки, шу билан бирга дастлабки кунларда даромад келтирадиган тайёр ижарачисига эга истиқболли ижара бизнеси ҳам таклиф этилмоқда.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: +99871 210 44 44

Сотув офиси ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Сайт: alfraganus.com

Facebook: www.fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Реклама ҳуқуқи асосида

Top