09:00 / 26.03.2021
1991
Ресторанингиз учун Alfraganus кўнгилочар ва савдо мажмуасидаги бинолар

Янги ресторан очмоқчимисиз? Қаҳвахонами? Ёки пицца тайёрлайдиган жой? Bizning Uylar Development компанияси Alfraganus очиқ ҳаводаги кўнгилочар ва савдо мажмуасида овқатланиш шохобчалари учун тақдим этиладиган афзалликлар ҳақида маълумот берди.

Майдон ҳудуди

Масканда food&beverage (умумий овқатланиш нуқталари) тоифасидаги бинолар майдони 60 дан 477 квадрат метргачани ташкил этади. Бу эса бизнес эгасига кичик новвойхона ёки номдор ресторанни очишга имкон беради. Агар овқатланиш шохобчасини ташкил қилиш учун янада катта майдон керак бўлса бир неча жойларни бирлаштиришингиз мумкин.

Жойлашув

Ушбу тоифадаги бинолар лойиҳа ҳудудида тенг тақсимланган. Сиз очаётган ресторан ёки ошхонангизга мос жойни танлашингиз мумкин. Масалан, агар сиз оилавий ресторан очиш ниятида бўлсангиз, у ҳолда танлаётган жойингиз марказий майдонда, болалар майдончаси ва кўнгилочар масканлар яқинида жойлашган бўлиши мақсадга мувофиқ. Аммо fast food каби тез овқатланиш шохобчасини ташкил қилишни режа қилаётган бўлсангиз, у ҳолда йўл бўйидаги ёки автотураргоҳга узоқ бўлмаган жойларни танлашингиз керак.

Техник хусусиятлари

Бу тоифадаги бинолар ҳаво тортиш ускуналари, сув ва газ таъминоти каби керакли воситалар билан таъминланади. Баъзи жойларда кенг террасалар мавжуд. Очиқ терраса ёзги майдон сифатида ишлатилиши мумкин. Бу ерда меҳмонлар фавворанинг гўзаллигидан завқланиб, очиқ ҳавода овқатланишлари мумкин. Жойлардаги қўшимча афзаллик - бу баланд, 6 метрлик шифт ҳисобланади. Сиз жойдан унумли фойдаланиб, уни икки даражали қилишингиз мумкин. Шундай қилиб, сизда битта жой пулига икки жой майдонини ташкил қилиш имконияти бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Alfraganus – бу пойтахтнинг Миробод туманида жойлашган Марказий Осиёдаги шу тоифадаги энг йирик лойиҳа. Сотувларнинг дастлабки ҳафталарида мижозларга имтиёзли чегирмалар ва муддатли тўловнинг қулай шартлари тақдим этилади.

Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси, 30-уй

Мўлжал: «УзБум», China Town ресторани

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871 210 44 44

Сайт: alfraganus.com

Facebook: www.fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Реклама ҳуқуқи асосида

Top