09:00 / 03.04.2021
3314
Manzara турар жой мажмуаси: сифатли, қулай, эстетик ва экологик тоза

Bizning Uylar Development компанияси замонавий Manzara турар жой мажмуасида яшашнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди.

Manzara замонавий турар жой мажмуаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган. Тошкентнинг энг баланд нуқталаридан бирида жойлашгани туфайли хонадонингиз деразаларидан ҳар куни пойтахт чеккалари ва тоғларнинг чиройли манзаралари кўриниб туради.

74,765 квадрат метр майдонни ўз ичига олган мажмуа ҳудудида 12 та кўп қаватли уйларни босқичма-босқич қуриш ишлари олиб борилмоқда. Турар жой мажмуаси уйларининг инфратузилмаси замонавий услубга мос шаклда бунёд этилади. Автомобилларсиз ёпиқ ҳовлиларда болалар ва спорт майдончалари, дам олиш жойлари ва сайр хиёбонлари бўлади. Мажмуа ҳудуди ободонлаштирилиб, кўплаб яшил майдонлар ташкил этилади. Ички автотураргоҳда узлуксиз кузатиш, қўриқлаш тизими фаолият олиб боради. Шу йил ёзда қурилишнинг биринчи босқичи якунланиб аҳоли ўзларининг янги хонадонларига кўчиб ўтишлари мумкин.

Турар жой мажмуасидаги барча хонадонлар тайёр таъмирланиб сотилади. Бу эса келажакда хонадон эгаларининг кўчиб келиши билан боғлиқ вақтни сезиларли даражада қисқартиради.

Bizning Uylar Development компанияси сизга энг фойдали шартлар билан юқори сифатли тайёр таъмирланган хонадон эгаси бўлишни таклиф қилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top