14:27 / 03.04.2021
1693
ҚҚДУда кенгаш котиби таъмагирлик ҳаракатлари учун вазифасидан озод қилинди

Қорақалпоқ давлат университетида илмий даражалар берувчи ихтисослаштирилган кенгашлардан бирининг илмий котиби Ю.Т. ўз лавозимини суиистеъмол қилганлиги учун вазифасидан озод қилинди.  

Университет матбуот хизматининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, жорий йилнинг 1 апрель куни университет ҳузурида фаолият олиб бораётган илмий даражалар берувчи ихтисослашган кенгаш йиғилиши ўтказилган. 

Унда илмий даражалар берувчи ихтисослаштирилган кенгашлардан бирининг илмий котиби Ю.Т. иши кўриб чиқилган. 

Aниқланишича, Ю.Т. диссертантлардан Тошкентга бориб келиши учун йўлкира, овқатланиш ва меҳмонхона учун пул сўраган. Ушбу ҳолатнинг олди олиниб, кенгаш котиби вазифасидан озод қилинган.

Мажлис якунида яқинда ҳимоя қилган 30 нафар фан доктори, фалсафа доктори даражалари дипломлари, шунингдек, катта илмий ходим ва доцентлик аттестатлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Top