21:53 / 16.04.2021
5793
Дунёда коронавирус қурбонлари сони 3 миллиондан ошди

 Дунёда коронавирус пандемияси бошидан бери унинг қурбонлари сони 3 млндан ошди. Айни вақтда вирусга чалинганлар сони 140 млнга етди. Шу билан бирга, 119 млн киши вирусдан соғайиб кетган.

Фото: Angelo Carconi / EPA / ТАСС

Коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати расман 2020 йил 11 январда Хитойда қайд қилинганди.

 Коронавирусдан бир миллион ўлим ҳолати 2020 йил 28 сентябрда, икки миллион ўлим ҳолати эса 2021 йил 15 январда қайд қилинган. 

 Ҳозирда вирусдан АҚШда энг кўп одам вафот этган – 579 минг киши. Бу борада кейинги ўринларни Бразилия (365 минг ўлим) ва Мексика (211 минг ўлим) эгалламоқда.

 Коронавирус инфекцияси билан илк касалланиш ҳолати 2019 йил декабр охирида Хитойнинг Уҳан шаҳрида қайд қилинган. 2020 йил 30 январда ЖССТ коронавирус тарқалишини жамоат соғлиғини сақлаш соҳасидаги халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият, 11 мартда эса пандемия деб эълон қилганди.

Top