13:40 / 26.04.2021
17723
Шавкат Мирзиёев шу ҳафта икки давлат раҳбари билан мулоқот қилиши кутиляпти

Бу ҳақда президент матбуот котиби ОАВ учун ўтказилаётган анъанавий брифингда маълум қилди.

“Бу ҳафта давлат раҳбари иштирокида кўплаб тадбирлар, масалалар муҳокамаси бўлиб ўтади. Шулар қаторида, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича видеоселектор ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Унда иккита асосий йўналиш:

  • биринчиси - ички бозорни қурилиш материаллари билан етарлича таъминлаш, энергия самарадорлиги орқали таннархни тушириш;
  • иккинчиси - импорт таркибини ўрганиб, улар ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бунинг учун янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириб, корхоналарни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, ҳафта давомида кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини ошириш, темир йўл транспорти тизимидаги трансформация жараёнларини жадаллаштириш юзасидан тақдимотлар ўтказилиши кутилмоқда.

Шунингдек, бу ҳафтада давлатимиз раҳбарининг Хитой раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқотлари ҳам режалаштирилган”, деди Шерзод Асадов брифинг чоғида.

Top