12:32 / 30.04.2021
973
Cирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Cирдарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб Шоҳрух Исоқулов тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Шоҳрух Исоқулов 1991 йилда таваллуд топган. 2011 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас штати “Нюман" университети (Newman University), 2014 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас штати «Френдс» университети (Friends University)ни тамомлаган.

У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Бундан олдин, Навоий ва Қашқадарё вилоятларининг президент видеоселекторида ишдан олинган биринчи ўринбосарлари ўрнига янгилари тайинлангани хабар берилганди.

Top