15:35 / 12.05.2021
3614
Молия вазирлиги апрелда давлат ходимлари иш ҳақи учун қанча маблағ тўлангани ҳақида ҳисобот берди

Апрел ойида бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар вақтида ва тўлиқ тўлаб берилгани маълум қилинди.

2021 йил 7 май ҳолатига кўра, Молия вазирлиги ғазначилиги томонидан бюджет ташкилотларида ишловчи ишчи ходимларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан апрел ойи иккинчи ярми учун жами 2 трлн 693 млрд 9 млн сўмлик (96 фоиз) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилди.

Вазирликнинг хабар қилишича, ишчи ходимларнинг биринчи даражали тўловлари ўз вақтида амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу вазифа ижросини таъминлашда Ғазначилик билан бюджет ташкилотлари ўртасида онлайн равишда маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.

Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджет ташкилотлари томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар якуний ҳисоб-китоблар бўйича тақдим этилган сўровномаларга асосан тўлаб берилиши таъминланмоқда.

Аввалроқ, 7 апрел ҳолатига кўра, Ғазначилик томонидан бюджет ташкилотларида ишловчи ишчи ходимларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан март ойи иккинчи ярми учун жами 2 трлн 780 млрд 9 млн сўмлик (96 фоиз) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилганди.

Top