09:46 / 23.05.2021
59412
БМТ бош котиби бутун дунёга мурожаат қилди

Инсоният сайёра захираларини табиат уларни тиклашга улгурмасидан тезроқ битирмоқда. Бунда биологик хилма хиллик хавотирли ва мислсиз суръатларда қисқариб бормоқда. Шу сабабли БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Халқаро биологик хилма хиллик куни муносабати билан табиат билан уйғун муносабатларни тиклашга чақирди.

“Биз табиатга уруш эълон қилдик. Биз биологик хилма хилликни сақлаш борасида бирорта вазифани бажара олмадик”, деб айтган Гутерриш ўз мурожаатида. Унинг таъкидлашича, кўз ўнгимизда бутун бошли экотизимлар йўқ бўлиб бормоқда, набобат ва ҳайвонат олами йўқ бўлиш ёқасида турибди, сув-ботқоқлик майдонлари қуримоқда, чўл ҳудудлари эса тобора кенгаймоқда. Ҳар йил 10 млн гектар ўрмон йўқотилмоқда, океанлар пластик чиқиндига тўлиб-тошмоқда ва инсоният атроф-муҳитга чиқараётган карбонат ангидридни тобора кўпроқ ютиши оқибатида оксидланмоқда. Шу билан бирга, табиатни муҳофаза қилишга уни йўқ қилаётган соҳаларга қараганда камроқ пул сарфланмоқда.

БМТ бош котибининг таъкидлашича, табиат ҳаёт манбаи бўлиб, у инсониятни нафақат зарур ресурслар билан таъминлайди, балки кўплаб муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.

Коронавирус пандемияси эса инсон ва атроф-муҳит ўртасида яқин боғлиқлик борлигини яққол кўрсатди: дунёда пайдо бўлаётган юқумли касалликларнинг тўртдан уч қисми ҳайвонлардан инсонларга юқмоқда.

Top