19:02 / 28.05.2021
4810
Дунёдаги энг йирик нефт компанияларидан бири ўз номини ўзгартирди

Total дунёнинг энг йирик ўнта нефт-газ компаниялари қаторига киради. Компания 130дан ортиқ мамлакатда иш олиб боради.

Дунёдаги энг йирик нефт компанияларидан бири бўлган Total ўз номини TotalEnergies деб ўзгартирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Акционерларнинг навбатдаги йиғилишида компаниянинг Total номини TotalEnergies деб ўзгартириш тўғрисидаги қарор деярли бир овоздан қабул қилинди. Бу билан унинг кенг миқёсдаги энергетика компаниясига айлантирилиши мустаҳкамланди», — дейилади хабарда.

Компания ижрочи директори Патрик Пуянненинг сўзларига кўра, сайёра иқлим муаммоларига дуч келган. Компания дунёнинг изчил ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида энергиянинг янги манбалари томон илгариламоқда.

«Мақсадимиз — ўтиш энергетикасида дунё миқёсидаги иштирокчи бўлиш. Шу боис Total ўзгармоқда ва TotalEnergies бўлди», — деди у.

Компания 1999 йилгача TOTAL S.A деб номланган. Белгиянинг Petrofina компанияси сотиб олганидан сўнг унинг номи TotalFina деб ўзгарган. 2000 йилда компания Elf Aquitaine билан бирлашган ва TotalFinaElf деб номлана бошланган. 2003 йилда унга дастлабки номи қайтарилган.

Total дунёнинг энг йирик ўнта нефт-газ компаниялари қаторига киради. Компания 130дан ортиқ мамлакатда иш олиб боради.

Total 2020 йилда 7,2 млрд доллар зарар кўрди. Бунга коронавирус пандемияси сабаб бўлди.

Top