16:00 / 15.06.2021
8287
Пойтахт марказидаги янги ҳаёт тарзи

Namuna Development компанияси дизайн ва халқаро стандартлар талаблари нуқтаи назаридан батафсил ўйланган турар жой мажмуаларини қуришга ихтисослашган. Унинг асосий вазифаси аҳолининг барча эҳтиёжларини рўёбга чиқариш, ҳаёт тарзи сифатини яхшилаш ва ишончлилигини таъминлашдан иборат. Компаниянинг асосий ихтисослашуви – ҳар бир оиланинг қулай ва самарали ҳаёти учун барча зарур шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда, турар жой ҳудудида ўзининг ноёб экотизимини яратишдир.

Namuna Development тараққиётининг биринчи лойиҳаси – пойтахт марказида, 3,55 гектар майдонда жойлашган NUR аҳил қўшнилар мавзеси ҳисобланади. Турар жой мавзеси жойлашуви афзалликларидан шаҳарнинг асосий автомагистралларига ҳамда «Ҳамид Олимжон», «Абдулла Қодирий» ва «Минор» метро бекатларига яқин жойлашуви, шунингдек, туманнинг кўплаб маданий-маърифий ва кўнгилочар объектларигача пиёда етиб бориш имкониятини келтириш мумкин. NUR аҳил қўшнилар мавзеси 30 бинодан иборат бўлиб, унда 932 хонадонлар таъмирланган ва яшаш учун тайёр ҳолатда топширилади, яъни фақат мебель ва маиший-техника олиб кириш кифоя.

Икки хонали, уч хонали, тўрт хонали ва дуплекс хонадонлар хоналари режасини тўғри танлаш хонадон сиғимлилигини, қулайлигини ва кенглигини кафолатлайди. Мавзенинг барча бинолари Германиянинг Мотус технологияси асосида қурилган бўлиб, у бетон плиталарнинг ҳаракатланишини таъминлайди. Бу хусусият бизнинг минтақамизга хос бўлган юқори балли зилзилаларда бутун ҳудуд бўйлаб истиқомат қилувчиларнинг хавфсизлигини кафолатлайди.

Аҳил қўшнилар мавзеси қулай яшаш учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминланган: ривожланган ташқи ва ички инфратузилма, тижорат кўчмас мулки, турли ёшдаги болалар учун тўртта ўйин майдончаси, уй ҳайвонлари учун ҳудудлар, фитнес ва скейтборд зоналари ва югуриш йўллари, энг муҳими 1400 дан ортиқ юқори технологик сифатга эга ерости ва ерусти автотураргоҳлари. Бу имтиёзларнинг кичик рўйхати холос.

Маҳаллий ва кундалик харидлар учун мавзе ҳудудида кўплаб озиқ-овқат ва маиший дўконлар жойлашиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳудудда яшовчилар ва меҳмонларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишлари учун Lounge-атмосферада қаҳвахоналар ва бутиклар ўз фаолиятини олиб боради.

Таъкидлаш жоизки, турар жой мавзеси хавфсизлиги 24 соат давомида таъминланади: шахснинг юзини аниқлаш тизими ва автомобил киришини назорат қилувчи автоматик тўсиқлар ўрнатилади. Қисқа қилиб айтганда, мавзе ҳудудига бегоналар кириши тақиқланган!

NUR аҳил қўшнилар мавзесида яшовчи аҳолига қулайлик яратиш учун мобил илова орқали бошқарув компанияси билан 24 соатлик алоқада бўлиш, озиқ-овқат етказиб бериш, такси хизматини чақириш ҳамда бошқа маиший хизматларни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Пойтахтнинг гўзал манзарасидан ҳар бир хонадонга ўрнатилган панорамали деразалар орқали баҳраманд бўласиз. Бу хусусият туфайли хонадонингизни табиий ёруғлик тўлдиради.

NUR аҳил қўшнилар мавзеси ҳақида батафсил маълумотлар билан танишиш, ҳамда мавзе макети ва бўлажак уйингизнинг қандай ҳолатда топширилишини кўришнинг имконияти Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Лашкарбеги кўчаси 1-уйда жойлашган савдо офисида мавжуд (мўлжал: Ҳамид Олимжон майдони, Халқ банки).

Қўшимча маълумот учун: +99878-777-00-77

Сайт: namunadevelopment.uz

Instagram: @namunadevelopment

Facebook: fb.com/namunadevelopment

Telegram: t.me/namunadevelopment

Реклама ҳуқуқи асосида

Top