12:00 / 26.07.2021
5103
Namuna Development компаниясидан янги таклиф – фойдали КЕШБЭК акцияси!

NUR турар жой мажмуасидаги келажакдаги хонадонларнинг эгалари Техномарт дўконлари тармоғида сарфлашлари мумкин бўлган Namuna Development компаниясидан 4% кешбэк олишади.

Ривожланаётган Namuna Development компанияси, қурилиш бозорида нисбатан яқинда пайдо бўлган бўлса-да, ўзини янги авлод компанияси сифатида кўрсатишга муваффақ бўляпти. Унинг «Шаҳарлар рамзи, ҳаёт тарзи» шиори ўзи шуни англатадики: компания нафақат биноларни қуради, балки кварталнинг ташқи атмосферасини ва янги турмуш тарзини яратади.

Namuna Development компаниясининг биринчи лойиҳаси – бу ўзига хос хусусиятлари кўп функцияли, қурилишда инновацион технологиялардан фойдаланиш ва шаҳар ҳаёти маданиятини шакллантириш бўлган NUR турар жой мажмуасидир. Аҳил қўшнилар мавзесини лойиҳалаштириш ва ободонлаштиришда халқаро ҳамда маҳаллий мутахассисларнинг улкан тажрибасидан фойдаланилади.

NUR турар жой мажмуаси Тошкент марказий қисмида бўлиб, унинг қулай жойлашиши атрофдаги ривожланган инфратузилма тармоқларидан фойдаланиш имкониятини беради: кўплаб таълим ва тиббиёт муассасалари, Олой бозори ва замонавий супермаркетлар, банклар ва бизнес марказлари, шунингдек, йирик боғлар – Central Park ва Экопарк мавжуд. Квартални шаҳарнинг асосий магистрал йўллари билан боғлайдиган қулай транспорт алмашинувини ҳам таъкидлаш зарур.

Турар жой мажмуаси ҳудуди аҳолининг вақтини самарали ўтказиш учун тўлиқ жиҳозланган бўлади. Ҳовли турли ёшдаги болалар учун тўртта ўйин майдончаси, уй ҳайвонлари учун парк, яшил майдон ва юриш учун фаввора билан жиҳозланган майдон, шунингдек, фаол ҳаёт тарзини севувчилар учун спорт майдончалари ва югуриш йўлаги билан жиҳозланади.

NUR турар жой мажмуасининг барча бинолари VOLLERT компаниясининг Германиянинг Motus технологиясидан фойдаланган ҳолда қурилмоқда. «Сендвич» панеллари – ўзида тайёр бетон қисмлар cериясидан ташкил топган фасад элементларини намоён этади. Бетон плиталарнинг ҳаракатчанлиги Тошкентга хос бўлган сейсмик силкинишлар пайтида аҳолининг бутун ҳудуд бўйлаб хавфсизлигини кафолатлайди.

30 та уйга бирлаштирилган 932 та хонадон ҳар бир оила учун ҳаётнинг энг яхши кўринишини тақдим этиш мақсадида яратилган. NUR турар жой мажмуасининг асосий хусусияти – бу барча хонадонлар тайёр таъмирланган ҳолатда топширилади. Аҳил қўшнилар мавзеси бўш жойни аҳолининг эҳтиёжлари ва истакларига мос равишда тақсимлаш ва мослаштириш билан турли хил макетларни таклиф этади. Икки, уч, тўрт хонали хонадонлар орасида диққатга сазовор нарса – бу икки даражали дуплекс хонадон бўлиб, ундан пойтахтнинг ҳашаматли қиёфаси очилади. Мансард ва яшил ўсимликлар билан тўлдирилган очиқ терраса қулай ва дам олиш учун мўлжалланган маскан ҳисобланади. Ҳар бир хонадонга ўрнатилган Salamander фирмасининг панорамали ойналари аҳолига атрофнинг гўзал кўринишини кузатиш учун ноёб имконият беради. Бундай ойналар туфайли хонадан ташқи муҳитни томоша қилиш имконияти бўлади ва қуёш нурлари барча хоналарни тўлдиради.

Уйларнинг ички қисми, уй эгаларининг фаровонлиги учун мўлжалланган – бу сизнинг уйингизда қулай ишлаш ва дам олишга имкон берадиган ажойиб таклиф. Мини-кинотеарт, спа-салон, кутубхона, фитнес зали, офис майдони, кибер зона, ўйинчоқлар билан жиҳозланган болалар хонаси – буларнинг барчаси ўз-ўзини ривожлантириш учун замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

Аҳоли турар жойидаги автоуловларга алоҳида эътибор берилади. Аҳоли ва уларнинг меҳмонлари машиналари учун 300 та ерости ва 1200 дан ортиқ ерости майдонлари мавжуд. NUR турар жой мажмуасидаги автотураргоҳлар замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва энг муҳими электр транспорт воситалари учун қувватловчи жиҳозлар мавжуд.

Namuna Development компанияси КЕШБЭК акциясини ўтказмоқда ва мижозларга хонадонларнинг умумий нархининг 4% қисмини балл кўринишида қайтаради. 100% тўлов эвазига хонадонни сотиб олган ҳар бир киши инвестиция қилинган маблағларнинг бир қисмини, яъни 4% қисмини кешбэк баллари кўринишида қайтариб олади. Сиз уларни келажакдаги уйингиз учун маиший техника ва электроника сотиб олиш учун ишлатишингиз мумкин. Барча маҳсулотлар Texnomart дўконлар тармоғи томонидан тақдим этилади.

Акция 23 июлдан амал қилади ва фақат 20 хонадонга тегишли!

NUR турар жой мажмуаси қурилиши 2023 йил охирига режалаштирилган. Айни пайтда, ҳар ким ўзининг келажакдаги уйи атмосферасини ҳис қилиш учун, сотув офисга ташриф буюриш орқали амалга оширишлари мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Лашкарбеги кўчаси, 1-бино

Мўлжал: «Ҳамид Олимжон» метро бекати, Халқ банки.

Алоқа маркази: +99878 777 00 77

Сайт: namunadevelopment.uz

Instagram: @namunadevelopment

Facebook: fb.com/namunadevelopment

Telegram: t.me/namunadevelopment

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top