22:29 / 19.06.2021
11352
«Барселона» Депай трансферини эълон қилди

«Лион» клуби ва Нидерландия миллий жамоаси форварди Мемфис Депай «Барселона» клуби сафига ўтадиган бўлди.

Каталония клуби расмий сайти 27 ёшли ҳужумчи билан 2022/23 йилги мавсум якунига қадар шартнома имзоланишини эълон қилди. Депайнинг Франция клуби билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунига етгач, Мемфис эркин агент сифатида «Барса» сафига келиб қўшилади.

Маълумот учун, Депай Франция чемпионати якунланган мавсумда 37 ўйинда 20та гол ва 12та голли узатмага муаллифлик қилган.

Top