11:46 / 23.07.2021
8725
Ойшахон энди орамизда йўқ – оққон яна бир гўдакни қурбон қилди

Kun.uz сайтида оққон касаллигига чалинган Ойшахон Шаробиддинова ҳақида лавҳа тайёрлаган ва саховатли инсонлардан ёрдам сўраган эдик. Афсуски Ойшахоннинг умри қисқа экан.

Андижонлик 12 ёшли Ойшахон Шаробиддиновага шифокорлар ўткир лейкоз касаллиги ташхисини қўйишган, узоқ муддат даволашган эди. Тошкентдаги гематология марказида бувиси билан ҳам анча вақт муолажалар олди. Аммо касаллик қатор асоратлар қолдирди ва Ойшахоннинг ёш умрига зомин бўлди – 22 июл куни қизгина вафот этди. 

Kun.uz ижодий жамоаси ҳур кетган қизалоқнинг яқинларига сабр тилайди ва ҳамдардлик билдиради.

Top