19:24 / 28.07.2021
680
Самарқандда «Дамас» уриб юборган пиёда вафот этди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида «Дамас» машинаси пиёдани уриб юборган. Оқибатда 46 ёшли шахс олган оғир тан жароҳатлари туфайли касалхонага олиб боришда, йўлда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 27 июль куни Иштихон туманининг «Орлот» МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. «Дамас» машинаси 46 ёшли пиёдани уриб юборган. Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонага олиб бориш жараёнида, йўлда вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан Иштихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда. Шунингдек, «Орлот» МФЙда мазкур йўл-транспорт ҳодисасига бағишланган муҳокама бўлиб ўтган. Унда иштирок этган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари, маҳалла аҳли ва кенг жамоатчилик вакиллари, бугун йўллардаги кўнгилсиз ҳолатларга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлашган.

Top