09:37 / 04.09.2021
9880
Ўзбекистон МДҲ ўйинларининг биринчи кунида 5та медаль қўлга киритди

Россиянинг Қозон шаҳрида биринчи МДҲ ўйинларига старт берилди.

Турнирнинг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 5та медални қўлга киритишди. Эътиборлиси, барча совриндорлар юнон-рум кураши вакиллари бўлишди. 

Мурод Алижонов (-77 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) кумуш медал соҳибига айланган бўлишса, Аброр Отабоев (-63 кг), Жамол Жумабоев (-72 кг) ва Темур Насимов (-130 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.

Бугун, 4 сентябрь куни мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Турнир 11 сентябргача давом этади.

Top