11:17 / 04.01.2022
5192
Фото: Қамчиқ довони йўллари қордан тозаланмоқда

Қамчиқ довонидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 228–250-километрлари оралиғида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.

Фото: Қамчиқавтойўл

«Қамчиқавтойўл» матбуот хизматининг маълум қилишича, довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун махсус техникалар ёрдамида йўлларни қордан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

 

ИИВ ЙҲХББ барча ҳайдовчиларни оралиқ масофани сақлаган ҳолда, тезлик меъёрини оширмасдан, техник соз транспортда ва қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланишга чақирди.

Республика Гидрометеорология маркази 4 январь куни республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туриши, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкинлигини, баъзи жойларга туман тушишини маълум қилган. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Top