10:55 / 06.03.2022
23213
Ҳарбий тайёрлов марказига айланган театр. Уруш суратлари

Урушнинг тўққизинчи куни, 4 мартда ҳам Россия армияси ўт очишда давом этди, аҳоли яшаш манзилларига ҳам снарядлар келиб тушди — турар жойлар, маданий марказлар ва мактаблар вайрон бўлмоқда. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Украинада тинч аҳоли вакилларидан 350 нафардан зиёд киши ҳалок бўлиб, камида 675 киши яраланганини маълум қилган. Ҳақиқий рақамлар бундан кўпроқ бўлиши мумкинлиги истисно этилмаган. Украинани тинч аҳоли тарк этиши давом этди.

Киевда россиялик ҳарбий асирлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, пойтахтдан Львовга эвакуация жараёни давом этмоқда. Шаҳардаги объектларни ҳужумларга тайёрлашмоқда — тарихий биноларнинг деразалари мустаҳкамланмоқда, ҳайкаллар оловдан ҳимоя қилувчи материаллар билан ўраб қўйилмоқда.

Қуйида урушнинг сўнгги икки кунида бўлиб ўтган воқеаларни ифодаловчи суратлар.

Киев яқинидаг Ирпень шаҳридаги уйлардан бири ёнмоқда. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Россияликларнинг зарбалари оқибатида Житомирдаги мактаб биноси вайрон бўлди
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Тинч аҳоли вакиллари Киевни тарк этмоқда. Фото: ​​​​​​Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик аскар Киевдаги вокзалда Львовга кетадиган поездга чиқишга ошиқаётган оломонни тартиб сақлашга чақиришга беҳуда уринмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Сквиредаги супермаркетнинг бўшаб қолган токчалари, Киев области.
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Вишне-Немецкдаги лагерга жойлашган украин қочқинлари, Словакия
Christopher Furlong / Getty Images
Украина ҳудудий мудофаа кучлари ҳарбий хизматчиси Киевдаги блокпостда
Mikhail Palinchak / Reuters / Scanpix / LETA
Житомир области шимолида асир тушган рус ҳарбийлари. Фото: Вячеслав Ратинский / УНИАН
Маҳаллий аҳоли қопларга қум тўлдирмоқда. Улардан Киевга олиб борувчи йўлларда ўрнатилган блокпостларни мустаҳкамлашда фойдаланилади
Dmytro Smolyenko / Ukrinform / Zuma / Scanpix / LETA
Киев области Бишев посёлкасидаги маданий ва жамоатчилик марказлари ҳам рус ракеталари зарбасига учради
Maksim Levin / Reuters / Scanpix / LETA
Киевдан ғарбда жойлашган Буча йўлида яксон этилган рус ҳарбий техникалари
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Киев области, Ситняки қишлоғидаги ёнилғи қуйиш шохобчасига келган Украина ҳарбий хизматчилари
Anastasia Vlasova / Getty Images
Ситняки қишлоғидаги жангларда яксон қилинган техника қисмлари. Фото: Anastasia Vlasova / Getty Images
Киевда асирга олинган рус аскарларининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Улар россияликларни Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди
Фото: Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Қўлга олинган Россия техникаларидаги Z белгиси Украина байроғи ранглари билан бўяб ташланган
Фото: Украина армияси матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик қочқинлар Киевни тарк этмоқда. ​​​​​​Фото: Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Ирпен дарёси орқали Ирпен шаҳридан чиқиб кетишга уринаётган украиналиклар вайрон бўлган кўприк остида тўпланган, Киев области
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Украина ҳарбийлари аҳолини эвакуация қилиш чоғида кекса аёлни Киев атрофидаги Ирпен дарёсидан олиб ўтмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Киев осмонида ракета тутуни изи
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
54 ёшли Игорь Мажаев уйининг харобалари орасида. Игорь хотини ва 12 ёшли қизини йўқотди. Киев области, Мархалевка қишлоғи
Anastasia Vlasova / Getty Images
Украин кўнгиллилари Львовдаги кинотеатрда қуролдан фойдаланишга ўргатилмоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Львовдаги ҳайкаллар ёнғиндан ва снаряд парчаларидан ҳимоя қилиш учун оловга чидамли материал билан ўралган.
Daniel Leal / AFP / Scanpix / LETA
Львовдаги авлиё Биби Марьям ибодатхонасининг витражли (сурат солинган) ойналари. Кўнгиллилар маданий объектлар ва тарихий биноларни сақлаб қолишга уринмоқда. Фото: Dan Kitwood / Getty Images
Поезд Львовдаги асосий темирйўл вокзалидан Европа томон йўл олди. БМТ маълумотига кўра, урушнинг 10 кунида Украинани 1,2 миллион қочқин тарк этган. Фото: Dan Kitwood / Getty Images
Киевдаги шарқий фронт чизиғи яқинида турган ҳудудий мудофаа отряди аъзоси. Фото: Chris McGrath / Getty Images

 

Мавзу
Украина инқирози
2021 йил давомида Россия Украина билан чегарада қўшин тўплади. Сўнгги вақтларда минтақада вазият кескинлашмоқда.
Барчаси
Top