11:40 / 16.03.2022
9791
«Ҳудудий электр тармоқлари» Наврўз кунларида тармоқдан узилиш мумкинлигидан огоҳлантирди

Жамият 5 кунлик дам олиш кунларида бевосита бўлимларга тўлов қилиш ёки шахсий ҳисоб рақамини электр тармоқлари корхоналарида текшириш имкони бўлмаслигини билдирди.

«Республикамизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг жорий этилиши муносабати билан қарздорлар автоматик тарзда тармоқдан узилади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ барча электр энергияси истеъмолчиларини яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан табриклаган ҳолда, байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (19-23 март) қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишининг олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади», дейилади жамият хабарида.

Top