11:16 / 27.06.2022
3418
Ўзбекистонда франшизинг шартномасини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди 

Ҳукумат қарори билан комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Фото: Shutterstock

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, регламентга кўра франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади. Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:

  • суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда;
  • рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилганда.

Рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи 3 ойда камчиликларни бартараф қилиб йиғим тўламасдан, қайта мурожаат қилиши мумкин.

Top