07:42 / 12.07.2022
13553
2022/2023-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони маълум қилинди

2022/2023-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берилди. Давлат тест маркази тегишли ахборот билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Марказ хабарига кўра, my.dtm.uz сайтида рўйхатдан ўтган (телефон рақамини авторизациядан ўтказган) абитуриентлар сони — 532 035 нафарни ташкил қилди

Шундан: таълим йўналишларини танлаганлар: 372 044 нафар; таълим йўналишларини танламаганлар: 159 991 нафар. Тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритганлар — 344 810 нафар. 

Шундан: 185 057 нафари — жорий йил битирувчилари; 159 753 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:

  • Самарқанд вилояти — 45 907 нафар;
  • Тошкент вилояти — 41 268 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 39 237 нафар;
  • Фарғона вилояти — 35 746 нафар;
  • Андижон вилояти — 29 291 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 27 729 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 27 475 нафар;
  • Наманган вилояти — 23 184 нафар;
  • Бухоро вилояти — 22 129 нафар;
  • Жиззах вилояти — 19 756 нафар;
  • Хоразм вилояти — 18 800 нафар;
  • Навоий вилояти — 16 790 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 14 272 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 10 460 нафар.
Top