19:00 / 12.08.2022
4839
Samsung компанияси Galaxy Z Flip4 ва Z Fold4 смартфонларига олдиндан буюртма бериш мумкинлигини эълон қилди
Фото: Samsung

Samsung компанияси Z Flip4 ва Z Fold4 смартфонларини тақдим этди.  Энди янги авлод букиладиган қурилмаларига Ўзбекистон аҳолиси олдиндан буюртма бериш имконига эга.

Galaxy Z Flip4 ва Z Fold4 — бу универсаллик чегараларини кенгайтирувчи мобил қурилмалардир. Янги қурилмалар айниқса ҳаётнинг шиддатли маромида ҳар бир дақиқадан роҳатланишни хоҳлайдиганлар учун ёқиши шубҳасиз. Қурилмалар ичкаридан ва ташқаридан тўлиқ персоналлаштирилган бўлиб, FlexCam билан жиҳозланган. Флагманлик инновациялар ҳатто энг нозиктаъб фойдаланувчиларни ҳам лоқайд қолдирмайди.

Galaxy Z Flip4 – индивидуалликни намоён этинг

Galaxy Z Flip4 смартфони аввалги қурилмалар ва инновацион технологияларнинг энг яхши функцияларини ўзида мужассам эттирган. Унинг ноёб йиғма шакли фаол кишилар учун қулай.

Galaxy Z Flip4 смартфонининг имкониятлари чексиз. FlexCam қўлларни ишлатмасдан видеога олиш ва селфи қилиш имконини беради – гаджетни ҳатто очишга ҳам хожат йўқ. Юқори сифатли тасвир, “Портрет” режимидаги фотосуратлар – буларнинг ҳаммаси сутканинг исталган пайтида Quick Shot режимида имконли. Смартфон камераси Snapdragon® 8+ Gen 1 мобил платформаси асосидаги 65% га ёрқинроқ матрица билан жиҳозланган. Видео ва фотосуратлар равшан чиқади.

Сиғими 3700 мАс бўлган аккумулятор қурилманинг узоқ вақт ишлашини таъминлайди. Super Fast Charging тез зарядлаш функцияси ҳар доим алоқада бўлиш имконини беради.

Янги Galaxy Z Flip4 қурилмаси бежирим дизайнга эга: контраст қорайтирилган орқа ойна, ялтираб турувчи силлиқ металл рамка. Ташқи ва асосий экранларда кўркам Galaxy мавзусини танлаш, фонни безаш ва соатларнинг янги вариантларидан бирини танлаш мумкин.

Galaxy Z Fold4: юқори унумдорлик ва кўп вазифани бажариш режимидаги иш

Galaxy Z Fold4 — Samsung линейкасидаги энг кучли смартфон. У ўзида ҳар қандай ҳолатда ҳам (ёпиқ, очиқ, Flex ҳолатларда) юқори даражадаги функционалликни бирлаштирган. Бу махсус Android 12L версияси билан жиҳозланган ҳамда катта экранли қурилмалар учун ишлаб чиқилган ягона смартфон.

Z Fold4 вазифалар панели деярли шахсий компьютердаги каби жойлашган бўлиб, унда яқинда очилган ёки танланган иловаларни тез топиш мумкин. Янги варақлаш ҳаракатлари ёрдамида бир зумда турли режимларга ўтиш, яъни экранни иккига бўлиш, тўлиқ экранли иловаларни қалқиб чиқувчи форматга ўтказиш мумкин.

Samsung компаниясининг Google ва Microsoft компаниялари билан биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Z Fold4 смартфонининг инновацион функциялари кўп вазифалиликни янги даражага чиқарди. Drag-and-drop функцияси файллардан тез нусха кўчириш ва файлларни, ҳаволаларни бир иловадан иккинчисига тез қўйиш имконини беради. Google Meet бир вақтнинг ўзида кўп сонли одамлар билан онлайн мулоқот қилишга имкон яратади. S Pen функцияси юриб кетаётган пайтда чизиш ва қайдлар қилиш имконини беради.

50 МПли кенг бурчакли объектив ва 30 каррали Space Zoom объективи туфайли фотосуратлар ва видеотасвирлар аниқ ва ёрқин чиқади. Катталаштирилган пиксель ўлчами ҳатто тунда ҳам сифатли тасвирга олиш имконини беради.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлар, кўнгилочар сервислардан фойдаланиш ҳам янада қулайроқ бўлди. 7,6-дюймли ёрқин экран 120 Гц янгиланиш частотасига мослаштирилган. Севимли контентни қўлларсиз Flex режимида кўриш мумкин.

Snapdragon® 8+ Gen 1 кучли мобил платформаси ва ўта тез ишлайдиган 5G Интернет ўйинларнинг тез бошланишини таъминлайди.

Z Flip4 ва Z Fold4 смартфонлари — бу Samsung компаниясининг энг мустаҳкам букиладиган қурилмалари. Асосий экран зарбалар ва сув тушишидан ҳимояланган.

Galaxy Buds2 Pro: мусиқадан тўлиқ роҳатлан

Samsung компанияси топ тоифасига кирувчи қулоқчинларни тақдим этди. Уларнинг юқори динамик диапазонини Hi-Fi 24bit Audio технологияси таъминлайди. Эргономик дизайн ва яхши ўрнашиши мусиқадай роҳатланиш, спорт билан шуғулланиш ҳамда юраётган пайтда қўнғироқларни қабул қилиш имконини беради. Янги TV Seamless Connection ёрдамида мусиқа тинглашдан ТV томоша қилишга тезда ўтиш мумкин. Galaxy Buds2 Pro уч рангда мавжуд: графит ранг, оқ ва бинафша ранг.

Флагманларга олдиндан буюртма бериш ишлари 1 сентябргача давом этади. Биринчи харидорлар қимматли совғаларга эга бўлади, хусусан: Galaxy Watch4 ва Galaxy Watch4 Classic смарт-соатлари. Сотувлар 2022 йил 2 сентябрдан бошланади.

Олдиндан буюртма бериш шартлари ҳақида эса samsung.uz расмий сайтидан билиш мумкин.

Кўмак хизматининг рақами: 7799.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top