10:37 / 15.09.2022
5942

Педагогларга аттестация ва малака ҳужжатларини топшириш тартиби аниқлаштирилди

Ҳукумат қарорига асосан, педагоглар аттестациядан ўтиш учун ҳар йили 1 январдан 1 мартгача ва 1 августдан 1 октябргача бевосита ДХМ, ЯИДХП ёхуд Таълим инспекцияси сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Фото: Shutterstock

“Давлат хизматлари янгиликлари” каналида ёзилишича, бунда ариза берувчилар (жисмоний шахслар) аттестациядан ўтиш бўйича сўровнома тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

педагог таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистонда тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

қайта тайёрлаш курсларидан ўтгани ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ЭРИ билан тасдиқлайди. ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилиш бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди. Навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМ 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. My.gov.uz ёки Таълим инспекцияси сайти орқали мурожаат қилинганда, 10 фоиз чегирма берилади.

Top