Украинада урушнинг 372-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- 2 март куни Брянск области ҳудудига Украинадан «диверсия гуруҳи» бостириб киргани ҳақида хабар берилди. Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк бу хабарларни «классик провокация» деб атади. Чегарадаги қишлоқлардан бирида автомобил ўққа тутилган, унинг ҳайдовчиси ва яна бир маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлган. ФХХ «диверсантлар» Брянск областидан Украинага «сиқиб чиқарилгани» ва кейин уларга артиллерия зарбаси берилганини хабар қилди.
- Владимир Путин Брянск областига «украин диверсантлари» киргани ҳақидаги хабарлар фонида Ставропол ўлкасига режалаштирилган сафарини бекор қилди.
- Брянск областидаги воқеалар учун жавобгарликни «Россия кўнгиллилар корпуси» ўз зиммасига олган. Ҳарбий хизматчилар томонидан эълон қилинган видеомурожаатлар — «диверсия» жойида олинган ва жамоатчиликка маълум бўлган ягона медиафайллар бўлиб турибди. Владимир Путин ҳодисани «теракт» деб атади, Рамзан Қодиров эса бунга жавобан нафақат «диверсантлар»ни, балки уларнинг Россиядаги оила аъзоларини ҳам жазолашни талаб қилди.
- 2 мартга ўтар кечаси Россия қўшини Запорижжядаги турар жой биносига ракета зарбаси йўллади. Беш киши ҳалок бўлган.
- Давлат думаси «кўнгилли тузилмалар» жангчиларини «обрўсизлантирганлик» учун жиноий жазо қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади ва РФ ЖКнинг «фейк» ва «дискредитация» бўйича моддасининг биринчи қисми учун максимал жазо муддатини оширди.
- Россия қўшинлари Херсон областидаги инсонпарварлик ёрдами тарқатиладиган марказни ўққа тутди. Тинч аҳоли вакиллари орасида камида тўққиз киши яраланган.
- Халқаро текширувчилар гуруҳи Херсонда Россия расмийлари томонидан ташкиллаштирилган камида 20 та қийноқ камераларини аниқлади.
Запорижжядаги турар жой биноси ўққа тутилиши
2 мартга ўтар кечаси Россия қўшини Украина назоратидаги Запорижжя шаҳрини ўққа тутди. Ракеталардан бири беш қаватли уйга келиб тушган, подъезд ва 10 дан ортиқ квартира вайрон бўлган. Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлган, 12 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Володимир Зеленский Запорижжяга зарбага муносабат билдириб, «террорчи давлат украинлар учун ҳар бир кунни террор кунига айлантиришни хоҳлаши»ни айтди ва навбатдаги зарбани «ваҳшийлик» деб атаб, «ҳарбий жавоб» қайтаришни ваъда қилди..
Қуйида зарба оқибатлари акс этган суратлар.

Kateryna Klochko / AP / Scanpix / LETA

Reuters / Scanpix / LETA

Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Elena Tita / Global Images Ukraine / Getty Images

Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бородянкадаги эксгумация жараёни
Бородянка — Киев области шимоли-шарқидаги посёлка. Россия қўшини Бучадан 20 километр масофадаги Бородянкани ҳам кенг кўламли урушнинг илк кунларидаёқ эгаллаб олган ва бир ой давомида уни оккупация қилганди. РФ армияси Киев областидан чекингач, Украина қуролли кучлари Буча кўчаларида тинч аҳоли вакилларининг қийноқ ва зўравонлик излари акс этган ўнлаб жасадларини топганди (Украина ҳукуматига кўра, бир ой ичида шаҳарда 458 киши ўлдирилган). Маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳикояларига кўра, Бородянкада ҳам Бучадаги каби воқеалар кузатилган (бу посёлкада айнан қанча украин ўлдирилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ).
Киев областида босқиндан бир йил ўтиб ҳам оккупация вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг жасадлари қолдиқлари топилмоқда. 2 март куни Бородянкада уч жасад эксгумация қилинди, уларни маҳаллий аҳоли вакили урушнинг илк ойларида топган ва қабристонга кўмган. Ҳозир у хориждан қайтиб келган ва полицияга бу ҳақда маълумот берган.




Бахмутдан «ДХР» назоратидаги ҳудудга олиб ўтилганларнинг Денис Пушилин билан учрашуви

Донбасс шимолидаги артиллериячилар

John Moore / Getty Images

John Moore / Getty Images

John Moore / Getty Images

John Moore / Getty Images