Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт учун Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидан ер майдони ажратилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти кадастр бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, янги халқаро аэропорт қурилиши учун 1309,76 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилмоқда.
Шундан:
- суғориладиган ерлар 1075,45 гектар;
- боғлар 112,69 гектар;
- яйлов ва пичанзорлар 0,65 гектар;
- бошқа ерлар 120,97 гектар.
Ўрта Чирчиқ туманидан жами 790,76 гектар:
- суғориладиган ерлар 609,95 гектар;
- боғлар 112,63 гектар;
- яйлов ва пичанзорлар 0,65 гектар;
- бошқа ерлар 67,53 гектар.
Қуйи Чирчиқ туманидан жами 519 гектар:
- суғориладиган ерлар - 465,5 гектар;
- боғлар - 0,06 гектар;
- бошқа ерлар - 53,44 гектар.
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилиши ҳақида 1 август куни хабар берилди.



