«Давлат раҳбари таъкидлаганидек, мактаб формаси бир хилда бўлиши биринчи навбатда ўқувчилар ўртасидаги тенгликни таъминлайди. Ўқувчи билан талаба кийими ҳам бир-биридан фарқ қилиши керак. Форма борасидаги таклифимизни ота-оналар яхши қабул қилди. Шу пайтга қадар ҳам мактаб ўқувчиларининг ўз формалари бўлган, бироқ турли мактабларда турлича эди», — деди Улуғбек Иноятов.
Вазирнинг айтишича, айни вақтда дизайнерлар бу борада иш олиб бормоқда. Келгусида бу кийимлар ота-оналар ва педагоглар муҳокамасига қўйилади.
Халқ таълими вазири матбуот хизмати «Kun.uz»га маълум қилишича, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ мутахассислари томонидан миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда ўқувчи формасининг 7-8 хил тури тайёрланмоқда.



