«БМТ Халқаро суди айнан 12 июнни - Россия кунида - Украинанинг Россияга қарши Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги конвенция ва Ирқий камситишни тугатиш тўғрисидаги конвенция бузилаётгани бўйича Меморандумни тақдим этиш учун белгилаб қўйгани жуда рамзий маънога эга», - дея ёзган Порошенко.
Украина Россияни Ҳаагадаги БМТ Халқаро судига ҳам берган. Унда айтилишича, Россия Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги конвенция ва Ирқий камситишни тугатиш тўғрисидаги конвенцияни 2017 йил январида бузган. Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг сўзларига кўра, меморандум 29 бобдан иборат бўлиб, унинг оғирлиги тахминан 90 килограмм келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик депутат Россияни қандай қилиб мағлуб этиш мумкинлигини айтганди.



