Тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра, Британия томони ГРУ собиқ зобити Сергей Скрипални заҳарлашда гумонлаётган Анатолий Чепига Ҳарбий-дипломатик академияда таҳсил олган пайтда ушбу ётоқхонада истиқомат қилган.

Махфийлаштириш қуйидагича рўй берган - ётоқхонада яшовчи барча 56 нафар боланинг «туғилган санаси» устунида ҳақиқий ёшга 100 йилдан қўшиб қўйишган. Яъни, 2005 йилда туғилганлар 1905, 2010 йилдагилар эса 1910 йил, деб ёзилган.

«Ҳарбий идорадаги манбага кўра, Пенсия жамғармаси навбатдаги марта пенсионерлар рўйхатини текширганида ва кутилмаган тарзда икки уйда яшаб келаётган, ҳисобга олинмаган юз ёшлиларни аниқлаганда ошкор бўлди. Россия Пенсия жамғармаси ходимлари буни қандайдир фирибгарлик схемаси деб ўйлашган ҳамда ҳатто полицияга мурожаат қилишмоқчи бўлган, бироқ Мудофаа вазирлиги ўз вақтида аралашди ва гап нимада эканлигини тушунтириб берди», - дейилади «Досье» Маркази хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳарбий университет ҳурмат тахтачасида Скрипални заҳарлаган шахснинг сурати аниқланганди.