Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда ривожланаётган бозорларга босим тобора ортиб боряпти.
Лагарднинг қайд этишича, савдо божлари иқтисодий ўсишнинг пасайиши таҳдидини янада ошириб юборади.
Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси директори мамлакатларни савдо соҳасидаги кескинликни камайтиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда нон ва энергия ташувчилар нархининг ошишига муносабат билдирганди.



