Маълум қилинишича, 28 июнь соат 15:18 ларда Муборак тумани Қорақум маҳалласи ҳудудининг очиқ ер майдонида ҳаракатланиб бораётган «КОСОНAГРОГЛОБAЛ» МЧЖга қарашли 2009 йилда ишлаб чиқарилган «Case – 5088» русумли ғалла комбайнида ёнғин юзага келган.
Соат 15:53 лар атрофида воқеа жойига Муборак тумани ФВБдан 1 та ва «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖ ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлими 24-Ёнғин қутқарув қисмидан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган. Ўт ўчириш бўлинмалари соат 16.10 ларда тўлиқ ўчирган.
Қайд этилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва у етказган моддий зарар ўрганилмоқда. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Комбайн эса бутунлай яроқсиз ҳолга келган.



