Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий давлат педагогика институти катта ўқитувчиси А.Х. ушланган. У фуқаро С.ни «Мусиқа таълими» йўналиши бўйича ўтказиладиган кириш амалий имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишини танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига яқин қариндоши Т. орқали 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



