Маълум қилинишича, Ғаллаорол тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ошхона олдида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Пичоқчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс 1 килограмм 213 грамм марихуанани 45 миллион сўмга сотган вақтда ушланган.
«Дамас» машинаси ичида ўтириб савдони амалга оширган айбланувчидан гиёҳвандлик моддаси, 4 миллион сўм ҳамда 1 минг 400 АҚШ доллари ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тарзда қамоққа олинган.


